9 Феврал 2023 йил 342

Навоийда ИИВ Академик лицейи ўқувчилари иштирокида мутафаккир ҳаёти ва ижодига бағишланган марифий тадбир ташкил этилди

Буюк мутафаккир шоир, ғазал мулкининг султони, давлат арбоби Мир Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги муносабати билан ИИВ Навоий академик лицейида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Сана муносабати билан лицей ўқувчилари ўртасида адабий-бадиий кечалар, ғазалхонлик тадбирлари, иншолар танлови, шоирнинг ҳаёти ва ижоди, асарлари юзасидан “Заковат” ўйини ташкил этилди.

Мазкур тадбирда лицей раҳбарияти, Навоий вилояти ИИБ ММИ ва КБТХ ходимлари, фахрийлар, Навоий давлат педогогика институти профессор ўқитувчилари, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши вакиллари иштирок этишди. Мутафаккир ҳаёти ва ижоди, бетакрор ғазал ва достонлари акс этган саҳналаштирилган дастур тадбир иштирокчиларига манзур бўлди. “Хамса” асаридаги Фарҳоду-Ширин, Лайли ва Мажнун, Шоҳ Искандар каби қаҳрамонлар ўқувчилар томонидан гавдалантирилиши, ёш авлодни шоир ижодига қизиқиининг нечоғлик юқор эканлигидан далолатдир.

 Тадбир сўнгида фаол ўқувчилар фахрий ёрлиқл ва шоир асарларидан иборат китоблар билан тақдирландилар. Бу каби тадбирлар ўқувчиларни маънавий дунёқарашини юксалтиришга, миллий ғурур ва қадриятларимизга ҳурмат ҳиссини оширишга, ватанпарварлик руҳида тарбия топишида муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech