10 Август 2023 йил 194

Навоийда ИИВ Академик лицейи ўқувчилари кўпкураш ҳарбий-ватанпарварлик спорт мусобақасининг шаҳар босқичида ғолиб бўлди

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Маданият ва туризм вазирлиги, Соғлиқ сақлаш вазирлиги, Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти марказий кенгаши ҳамда Ёшлар иттифоқи марказий кенгашининг қўшма қарори асосида “Тинчлигимиз, тараққиёт ва фаровонлик учун!” шиори остида ўтказилган кўпкураш ҳарбий-ватанпарварлик спорт мусобақасининг Навоий шаҳар босқичида ИИВ Навоий академик лицейининг “Авангард” жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллаб, қимматбаҳо совғалар ва 1-даражали диплом билан тақдирланишди. Шу билан бир қаторда мусобақанинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech