Навоийда ИИВ академик лицейи ўқувчилари томонидан Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллигига бағишланган бадиий кеча ташкил этилди
Мамлакатимизда миллий моддий ва маънавий қадриятлар ардоқланиб, бой маданий меросимизга янгича муносабат шаклланиб бормоқда. Шоҳ ва шоир, ҳам наср ҳам назмда самарали ижод қилган, буюк мутафаккир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бой адабий ва илмий мероси жаҳон аҳлини юксак эътирофига сазовор бўлиб келмоқда.
Миллатимиз фахри бўлмиш Бобур каби буюк сиймоларни ёд этиш ҳар биримиз учун ҳам фарз ҳам қарздир!
Бугун Ўзбекистон Республикаси ИИВ Навоий академик лицейида буюк мутафакир, давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллигига бағишландан адабий-бадиий кеча ўтказилди.
Кечада ўқувчилар шоир ижодига мансуб асарлардан намуналар ўқидилар. Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар” асари асосида тайёрланган саҳна кўриниши йиғилганларда катта таассурот қолдирди.
Навоий вилояти ИИб Ахборот хизмати