2 Апрел 2023 йил 300

Навоийда ИИВ Академик лицейига янги ўқув йили учун номзодлар танлаш мақсадида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Навоий Академик лицейи 2023-ўқув йили учун ўқувчилар қабул ўринларига муносиб номзодларни танлаш мақсадида вилоят шаҳар-туманларидаги умумтаълим мактабларида тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда. Хусусан, вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ҳамда лицей масъул ходимлари билан биргаликда вилоятдаги мактабларга ташриф буюрилиб ички ишлар ходими бўлиш орзуйидаги ўқувчилар билан суҳбатлашилди. Босқичли таълим бўйича ИИВ Академик лицейига қабул қилиш шартлари билан таништирилди. Умумтаълим мактабларида ўтказилаётган тарғибот тадбирлари давомида ҳалқаро спорт ва фан олимпиадалари ғолиблари ҳамда аълочи ўқувчиларни академик лицейга  ўқишга жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу кунга қадар 348 маротаба умумтаълим мактабларида, 12 маротаба оммавий ахборот воситаларида ва 6 маротаба ихтисослаштирилган мактабларда тарғибот ишлари олиб борилди.

 Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech