22 Сентябр 2023 йил 253

Навоийда ИИВ Академияси мутахассислари вилоятнинг олис ҳудудларида ўрганишлар олиб борди 

Навоийда ИИВ Академияси мутахассислари олис ҳудудларда ўрганишлар олиб бордиЎзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг хизмат психологияси ва касбий маданият кафедраси бошлиғи подполковник Бахтиёр Сирлиев олис ҳудудлар Зарафшон шаҳри ва Учқудуқ туманларида ўрганишлар олиб борди. Зарафшон шаҳрининг қизил ҳудудда бўлган маҳалла фаолллари ва фуқаролари ҳамда учқудуқлик ёшлар билан учрашувда ҳудудни криминоген вазияти ва уни барқарорлаштириш бўйича таклифлари ўрганилди. Шунингдек, мазкур ҳудудларда хизмат олиб бораётган профилактика инспектори ва фуқаролар муносабатларида холислик, мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқилишини қай даражада баҳолашлари сўралди.

Ташриф  буюрганлар жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг профилкатикаси бўйича ички ишлар органларига методик ёрдам кўрсатиш, амалиёт ходимларининг билим ва касбий кўникмаларини ошириш, шунингдек Академия битирувчиларнинг фаолиятини мониторинг қилиш орқали таълим-тарбия жараёнларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари ўқиб эшиттирилди.  

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech