6 Октябр 2022 йил 408

Навоийда ИИВ фахрийлар аъзолари иштирокида уч авлод учрашуви бўлиб ўтди

Ички ишлар органларида “Кексалар ҳафталиги” муносабати билан кўплаб тадбирлар ташкил қилинмоқда. Хусусан, ҳафталик муносабати билан ИИВ фахрийлар кенгаши аъзолари Навоий вилояти ИИБга ташриф буюришди. Дастлаб ташриф иштирокчилари бошқарма биносида жойлашган соҳавий хизмат фаолияти билан танишдилар. Сўнг ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимларда миллий қадирятларга содиқ, чинакам ватанпарвар ва фидоий, бурчига садоқатли этиб тарбиялаш мақсадида  фахрий меҳмонлар, вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамда ҳарбий қисм хизматчилари иштирокида уч авлод учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбир бошида ИИВ Фахрийлар кенгаши аъзоси, истеъфодаги полковник Миркомил Мирфайзиев ҳамда истеъфодаги полковник Ўткир Аҳмедов сўзга чиқиб ходимлар ўртасида хизмат интизомини ва қонунчиликни мустаҳкамлаш шунингдек ходимлар томонидан сўнги вақтларда содир этилаётган порахўрлик, таъмагирлик, мансаб ваколатларини суистеъмол қилиш каби жиноятлар йўл-транспорт ходисалари, хизмат интизомини бузулиши ҳолатларига йўл қўймаслик тўғрисида сўзлади.

Мухтасар айтганда айни пайтда хизмат фаолиятини олиб бораётган ёш ходимлар учун бугунги сермазмун давра суҳбати ва фахрийлар тавсияси дастурул амал вазифасини башириши шубҳасиз.

 

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech