16 Июн 2023 йил 259

Навоийда ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таминлаш бўйича қўшинлари қўмондони сайёр қабули ўтказилди

  ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таминлаш бўйича қўшинлари қўмондони полковник Ш.А.Худайназаров ва Навоий ҳарбий прокурори полковник Ж.Н.Уриновлар Навоий вилояти Кармана туманида жойлашган 7259 ҳарбий қисмга ташриф буюрди. Ҳарбий хизматчилар ишчи ходимлар ва номзодлар билан ўтказилган учрашувда уларнинг муаммолари ўрганилди. Учрашув аввалида қўшин қўмондони ҳарбий хизматчиларни қийнаб келаётган турли ижтимоий муаммолар, уларни бартараф этишнинг қонуний асослари ва ечимлари ҳамда тўхталиб ўтдилар.

Сайёр қабул давомида 120 нафар ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек шартнома асосида хизмат қилаётган ҳарбийлар ва 4 нафар номзодлар мурожаатлари ўрганилди. Тадбир якунида ҳарбий қисм командирига мурожаатлар юзасидан амалга оширилиши зарур тавсиялар бериилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech