18 Июл 2023 йил 625

Навоийда ИИВ курсантлари учун амалиёт якунига бағишланган ҳисобот йиғилиши ташкил этилди

Навоий вилояти ИИБда ИИВ Академияси кундузги таълим 1-2-ўқув курси курсантлари билан вилоят ИИБнинг соҳавий хизматлари ва шаҳар-туман ИИБлари ҳамда ИИВ Академиясидан бириктирилган масъул ходимлар иштирокида амалиёт якуни бўйича муҳокама йиғилиши ўтказилди. Йиғилиш давомида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг “Ички ишлар вазирлиги Академияси курсант ва тингловчиларининг ички ишлар органларида амалиётларини ташкил этиш тўғрисида”ги буйруқлари талабларига асосан, курсантларнинг амалиёт жараёни ташкил этилгани, уларни қонунчилик ва меҳнат интизомига қатъий риоя этилгани ҳамда амалиёт якуни бўйича синоларни топшириш шартлари тушунтирилди.

Шунингдек, тезкор-қидирув, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, кибержиноят, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, хизмат фаолиятини психологик таъминлаш, тергов ва эксперт-криминалистик фаолияти мутахассисликлари бўйича олиб борилган амалиёт ҳисоботлари тингланди.

 

 Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech