27 Апрел 2023 йил 247

Навоийда ИИВ Маданият саройи қўшиқ ва рақс ансамбли томонидан хайрия концерти ташкил қилинди

Навоийда ИИВ Маданият саройи қўшиқ ва рақс ансамблидан иборат ижодий гуруҳ Ички ишлар органлари ходимлари ҳамда ҳарбий хизматчилари, хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари учун хайрия концертини намойиш этишди. Шунингдек, мазкур хайрия тадбирига Ички ишлар бошқармаси оталиғига олинган кўриш имконияти чекланган  маҳсус мактаб интернати ўқувчилари ҳам таклиф этилди. Ҳар йили анъанавий тарзда ташкиллаштириб келинаётган мазкур хайрия консертидан тушган маблағлар хизмат вақтида ҳалок бўлган ҳамда айни кунда бетоб бўлган ходимларнинг турмуш шароитини яхшилаш ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб қувватлаш учун сарфланади. Республикамизда кўзга кўринган, машҳур санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар консерт иштирокчиларига хушкайфият улашди. Шунингдек, тадбир давомида хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларига эсдалик совғалари топширилди ҳамда уларнинг қаҳрмона хизматлари хотирланиб, юксак эътироф этилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

 

Text to speech