Навоийда ИИВ масъуллари иштирокидаги сайёр қабулда 10 нафар ёшларга ID карталари топширилди
ИИВ Миграция ва фукароликни расмийлаштириш бош бошкармаси бошлиғининг Навоий вилояти ИИБга ташрифи давомида ходимлар фаолияти ўрганилди. Жумладан, жорий йил бошида вилоятда яшовчи 36180 нафар фуқароларга идентификацион ИД-карталари, 30406 нафар шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш биометрик паспортлари расмийлаштириб берилди. 60 “Ўзбекистон Ресубликасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонуни 6-моддаси талабларига асосан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига тан олинди ҳамда Ўзбекистон Республикасси фуқаролик паспортлари расмийлаштириб берилди.
Ташриф муносабати билан ўтказилган сайёр қабул давомида 10 нафар ёшларга ИИВ МваФРББ раҳбарияти томонидан ID-карталари тантанали равишда топширилди, 17 нафар фуқароларнинг паспорт масалаларига оид муаммолари ўрганилиб, ижобий ҳал этилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати