6 Апрел 2021 йил 281

Навоийда ИИВ ЎХБ Навоий вилояти бўйича бўлими ходимларининг тезкор тадбири давомида яна бир коррупцион ҳолатнинг олди олинди

  Аканинг укага елкадошлиги, вақти келганда жонини ҳам беришга тайёрлиги ўзбек халқига хос фазилат. Аммо гап унинг жиноий қилмиши ҳақида борганда бу ишга одилона баҳо бериш мақсадга мувофиқ. Чунки қонунларимиз устуворлиги замирида ҳеч қандай муносабатга ўрин йуқ.
Навоий вилоят ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ҳузуридаги тергов гуруҳи суриштирувчиси , катта лейтенант Ж.И.Файзиев вазифаси юзасидан ноқонуний фаолият яъни И.Х ва бошқа бир гуруҳ шахсларни дизел ҳамда бошқа турдаги ёқилғи маҳсулотларини ноқонуний равишда олиб кетаётганлиги юзасидан суриштирув ишлари олиб бориш давомида катта лейтенант Ж.И.Файзиев хонасига келиб ўзини Х.Ини акаси И.Қ деб таништирган фуқаро, укасининг ноқонуний ҳаракатларига чора кўрмаслик ҳамда далилий ашё тариқасида олиб қўйилган нарсаларни қайтариб бериш эвазига 2000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора сифатида таклиф қилади. Катта лейтенант Ж.И.Файзиев фуқаронинг ҳатти-ҳаракатлари қонунга зид шу билан бирга укасининг ноқонуний ишлари бу тарзда ёпилмаслигини айтишига қарамай пора таклиф қилишда давом этади. Шундан сўнг катта лейтенант Ж.И.Файзиев юқоридаги ҳолатни ИИБ бошлиғига билдирги орқали маълум қилади.
2021 йил 4 апрель куни Навоий вилоят ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси биносида ИИВ ЎХБ Навоий вилоят бўйича бўлими ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро И.Қ катта лейтенант Ж.И.Файзиевга 6.845.000 сўм пуллар ҳамда 300 АҚШ долларини бераётган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро И.Қга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

            Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech