26 Ноябр 2021 йил 678

Навоийда Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Ш.Ғиёсов иштирокида анжуман бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг Ахборот масалалари бўйича маслаҳатчиси, матбуот котиби полковник Шоҳрух Ғиёсов бошчилигида навоийлик журналист-мухбирлар, блогерлар, ижтимоий тармоқ фаоллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда бугунги куннинг долзарб масалалари ҳамда ахборотларнинг очиқ, шаффоф ва холислиги тўғрисида сўз борди. Ички ишлар органлари фаолияти ва жамиятимиздаги жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг инсон омили билан чамбарчас боғлиқ эканлиги, фуқаро шаъни, қадр-қиммати биринчи ўринда туриши таъкидланди.
Шундан сўнг ишчи гуруҳ йиғилганларни қизиқтирган саволларига жавоб беришди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech