Навоийда икки дўст ўғрилик сабаб қўлга тушди
Кармана туманининг “Айрончи” маҳалласида ўйнаб катта бўлган 19 ёшли икки синфдош ўртоқ И.Ж ва М.О кун бўйи уйда ухлаб кеч тушганида эса кўчада юришга одатланиб қолди. Ота-онасининг танбеҳларига ёшбола эмаслигини рўкач қилиб эътироз билдира бошлади. Ҳунар ўрганиб бирор жойда ишлашнику хаёлига ҳам келтирмади. Ана шундай кунларнинг бирида ўзидан 20 ёш катта Х.З билан танишиб олди-қочди гаплар билан суҳбатлашиб юришди. Х.З бир куни уларни ўзи яшаб турган уйга меҳмонга чақирди. Меҳмондорчилик ниҳоясида И.Ж ва М.О уй эгасини 2 млн 500 минг сўмлик “Самсунг А-21” русумли телефон аппаратини ўғирлаб кетишди. Муносабатлар эса шу жойда якун топди. Маҳалладошлар ўзларининг телефон рақамларини ўзгартириб ўғирлаган буюмни сотиб юборишди. Пулини эса эҳтиёжлари учун ишлатиб юборишгани аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан И.Ж ва М.Оларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 171-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати