20 Сентябр 2021 йил 758

Навоийда икки фуқаро 2 ёшли фарзандини 85 млнга сотаётганда вилоят ИИБ ТваЭҚКБ ходимлари томонидан ушланди

Самарқанд вилояти Оқтош шаҳарчасида истиқомат қилувчи Н.Ф биринчи турмушидан ажралгандан сўнг И.Ю билан оила қуради. Бир йилдан сўнг фарзандли бўлди. Аввалги турмушидан ишсизлиги, оиласини моддий жиҳатдан таъминлай олмагани сабабли кўп уруш жанжал қилиб ажрашган эди. Шундан сўнг бирор марта алимент ҳам тўламаган. Собиқ оиласидаги фарзанди учун маҳалла томонидан бериладиган ойлик пулни ҳам, улардан алдаб олиб эҳтиёжлари учун ишлатиб юборади. Шу бола ҳозир бир ярим ёш. Айни пайтда унга онасинг сути ва меҳри жудаям зарур. Афсуски улар яъни гўдакнинг ота-онаси машина, уй ва яна нималардир сотиб олиш мақсадида мурғак болани 85 миллион сўмга баҳолашди. Ва унга харидор ҳам топишди. Навбаҳор туманида истиқомат қилувчи Т.Х олдиндан 50 млн, бир неча кундан кейин қолган 35 млнни бериш шарти билан боласини сотиб олмоқчи бўлди. Кармана туманидаги “Темурбек” кафесида учрашишди. Бундан хабар топган Навоий вилояти ИИБ ТваЭҚКБ ҳамда Департаментнинг Кармана тумани бўлими ходимлари билан ҳамкорликда 50 млн пулларни олаётган вақтда қўлга олинди. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 135-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech