12 Феврал 2023 йил 332

Навоийда имтиҳонсиз "права" олиб беришни ваъда қилинган шахсга қонуний чора кўрилди

Қодир машина ҳайдашга жуда қизиқади. Аммо фақат қизиқишнинг ўзи етарли эмас, ҳайдаш ҳуқуқини берувчи “права” бўлсагина у катта йўлда ҳаракатланиши мумкин. Автомактабни амал-тақал якунлади-ю, лекин имтиҳондан ўтолмади. Яна қайта имтиҳонга тайёрланиш ўрнига, тест синовларини пул билан ҳал қилишни ўйлади. Автомактабда бирга ўқиган таниши Саттор униинг муаммоларини ечишда ёрдам бериши, Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ РИБда юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали имтиҳонсиз ҳайдовчилик гувоҳнамасини олиб беришини айтди ва эвазига 1 млн сўм талаб қилди. Саттор Қодирдан ўша ваъда қилинган 1 млн сўм миқдоридаги пулларни олган вақтида, Навоий вилояти ИИБ Шахсий хавфсизлик бўлими ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди. (Исмлари ўзгартирилган)

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech