11 Июн 2022 йил 379

Навоийда "Интизом ойлиги" доирасида психолог учрашувлари ташкил этилди

Навоий вилояти ИИБ ММИ ва КБТХ мутахассис-психологлари ҳамда хотин-қизлар масалалари бўйича бош инспектори билан ҳамкорликда ходимларнинг оила аъзолари ота-онаси, турмуш ўртоғи билан муносабатларини яхшилаш мақсадида  мутахассис-психологлар билан учрашуви ташкил этилди.  Бунда ходимлар хонадонига ташриф буюрилиб мавжуд муаммолар юзасидан психологик кўмак кўрсатилди. Бинобарин оиласидан, турмушидан кўнгли тўқ ходимнинг ишида, хизматида унум ва барака бўлади.

Шундан сўнг аёл ходималар руҳиятига таъсир этувчи ташқи омиллар, жумладан, ўз-ўзини назорат қилиш, аффект ҳолатларига тушиш, руҳий зўриқишларни олдини олиш каби мақсадларни кўзлаб давра суҳбати  ташкил этилди. Суҳбат давомида коррупцион ҳолатларда хотин-қизлар иштирокини олдини олиш, қонун бузилиши ҳолатларида муросасизликка руҳий тайёр бўлиш борасида  психологик тавсиялар берилди. Бу каби мутахассислар билан учрашувлар ходимларда илмий тилда айтганда, психологик иммунитет ҳосил қилиши шубҳасиз.

 

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech