12 Сентябр 2022 йил 294

Навоийда ишга киритишни ваъда қилган фуқарога жиноий иш қўзғатилди

Мамлакатимизда яратилаётган шароитлар ёшлар учун кенг имкониятлар эшигини очаётгани ҳеч кимга сир эмас. Аммо орамизда мақсадлари йўлида фирибгарликка қўл ураётган ёхуд берилган ишончни суистеъмол қилаётган ёшлар ҳамон топилмоқда. Зарафшон шаҳрида истиқомат қилаётган А.Д таниши О.Г билан тил бириктириб Зарафшон шаҳридаги кон бошқармага ишга киришни мақсад қилган А.С ва унинг ўғлини ҳожатини чиқариш ва хизмати эвазига мўмай даромадли бўлишни кўзлади. Шу мақсадда олдиндан талаб қилинган 800 Ақш долларини шаҳардага “Сўғдиёна” кафесида олаётган “бизнес ҳамкорлар” жиноят устида қўлга олинди. Мазкур ҳолат юзасидан А.Д ва О.Гга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли бандлари билан жиноий иш қўзғатилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech