27 Декабр 2021 йил 381

Навоийда қишки таътил олдидан лицей ўқувчиларининг ота-оналари билан учрашув ўтказилди

Мамлакатимизда таълим тизимини ривожлантириш учун амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар таълим ва тарбия сифатини юқори даражада бўлишига қаратилган бўлиб, сўнги йилларда барча соҳалар қатори ички ишлар органлар учун етук ва малакали кадрлар тайёрлаш тизимида ҳам самарали ишлар амалга оширилмоқда.

ИИВ Таълим муассасалари ўқувчиларини билим олишлари борасида амалга оширилаётган қатор ислоҳотлар ҳамда яратилаётган шарт-шароитларга қарамасдан, улар томонидан кун тартибига ҳамда ўқув интизомига риоя этмаслик, қонунбузарлик, ўзига бириктирилган вазифа ва мажбуриятларни бажармаслик ҳолатлари учраб турибди.

Шу максадда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Навоий академик лицейида ота-оналар билан учрашув ўтказилди. Унда ота-оналарга содир этилаётган салбий ҳолатлар, маъмурий ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этиш ҳолатлари акс этган видеороликлар ҳамда кўргазмали плакатларни намойиш эттилиб, ҳар бир лицей ўқувчиси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июлдаги 466-сонли Қарори, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 28.08.2021 йилдаги 312- сонли  “Ички ишлар вазирлиги лицейларининг ички интизом утавини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи талабларига қатъий риоя қилиши тушунтириб утилди. Бола тарбиясини назоратга олиш, дарсларда иштирокини фаол йўлга қўйишда ота-оналар билан учрашувларнинг аҳамияти катта.

Учрашув сўнгида ўқувчиларидан қишки таътилни мазмунли ўтказиш, бадиий адабиётларни мутолаа қилиш, турли ҳуқуқбузарликлар содир этмасликлари ҳамда ота оналардан фарзандларини доимий назоратга олиши буйича кафолат хатлари олинди.

 

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

 

Text to speech