9 Январ 2022 йил 369

Навоийда қишки таътил вақтида вояга етмаганлар ички ишлар ходимлари назоратида

Фарзанд тақдири учун барча бирдек масъул ва жавобгар. Шундай экан, уларни жиноятчиликдан асраш нечоғлик муҳим. Бугунги кунда таълим муассасаларидан бўш қолган ва қишки таътилни ўтказаётган вояга етмаган ўсмирларнинг қаровсизлиги ва назорацизлигини олдини олиш мақсадида Вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор психологлар томонидан доимий ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Бу борада Навоий вилоятида ҳам тизимли ишлар амалга оширилаётганлиги сўзимизнинг исботидир.

Бугунги кунда нотинч ва носоғлом оилаларда улғаётган вояга етмаганлар нима иш билан машғул бўлаётганликлари ўрганилганда, бир нафар қаровсиз ва назорациз юрган вояга етмаган бола аниқланиб, оилавий болалар уйига жойлаштирилди.

Вилоят ҳудудида ўтказилаётган “Тун” тадбири жараёнларида инспектор психологлар билан биргаликда тунги рейдлар ташкил этилиб, 3 нафар қаровсиз ва назорациз юрган вояга етмаганлар аниқланди, уларнинг шахсига аниқлик киритилиб, ота-онасига қайтарилди.

Жорий йилнинг 6 январ куни ўтказилган рейд тадбирлари давомида тунги соат 02:30 да Навоий шаҳар ҳудудида қаровсиз ва назорациз юрган вояга етмаган Т.С. билан профилактик суҳбат ўтказилиб, доимий яшаш манзили Хатирчи туманига олиб борилди, барча мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказилиб, ота-онаси, маҳалласи ва таълим муассасасига ушбу қизни тарбияси юзасидан вазифалар белгилаб берилди.

Ўрганишлар давомида ота-оналарга бугун вояга этмаган фарзандлар тарбиясига ҳар қачонгидан ҳам маъсулият билан ёндошиш, уларнинг таътил вақтида уйда қолиб ўтказаётган бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш долзарб масалалардан бири эканлиги ходимлар томонидан таъкидланди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech