19 Апрел 2023 йил 366

Навоийда ишлаб чиқариш корхоналарида фаолият юритаётган хотин-қизлар билан давра суҳбати ташкил этилди

Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлаш ҳамда ёлларнинг ҳар томонлама қўллаб қувватлаш мақсадида Навоий тоғ-кон металлургия комбинати Навоий машинасозлик заводида “Оила мустаҳкамлиги, масулияти ва фарзанд тариясида аёлнинг ўрни” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда Навоий вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматининг мутахассис психологи ҳамда жамоат хавсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошлиғи ўринбосари сўзга чиқиб бугунги кунда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, таʼлим олишлари учун кенг имкониятлар яратиш ҳақида сўз юритди. Бу борада янгидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар ва манзилли учрашувлар ҳақида маълумотлар берилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech