16 Май 2022 йил 267

Навоийда истеъмолга яроқсиз чорва маҳсулоти олиб ўтилишига чек қўйилди

Навоий вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан узлуксиз рейд тадбирлари олиб борилишига қарамасдан, қонун бузилиши ҳолатлари афсуски, ҳалигача учраб турибди. Мана шу каби ҳолатлардан яна бири, 2022-йилнинг  13-май куни соат 02:45да Навоий вилояти Кармана туманида жойлашган “Самарқанд ЙПХ” масканини четлаб ўтиб, айланма йўллар орқали ўтмоқчи бўлган “Дамас” русумли автомашина ҳайдовчиси тўхтатилади. Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходимлари томонидан текширилганда, автомобиль юкхонасида боши ҳамда тўрт оёқ қисми йўқ, териси танасидан ажратилмаган йирик шохли чорва моли борлиги аниқланди.

Шундан сўнг, келиб чиқиши номаълум чорва моли нима мақсадда олиб кетилаётганлиги, кимга тегишли эканлигини ҳамда истеъмолга яроқлилик даражасини аниқлаш мақсадида, белгиланган тартибда ҳужжатлаштирилиб, вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасига қарашли ташхис марказига олиб кетилди. Ҳолат юзасидан ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech