14 Апрел 2023 йил
563
Навоийнинг Ғозғон шаҳрида тарғибот ишлари олиб борилди
"Ижтимоий профилактика" куни тадбирлари Ғозғон шаҳрида ҳам ташкил этилди. Унда ҳокимлик, шаҳар ИИБ, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликдаги йиғинда мазкур куннинг мазмун-моҳияти, шунингдек ҳудудда жиноятчилик содир этилишини олдини олиш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканлиги таъкидланди. Масъуллар гуруҳларга бўлинган ҳолда "Тумар" МФЙ ҳудудидаги хонадонларда, таълим ташкилотларида, савдо ҳамда жамоат жойларида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати