Навоийда "Ижтимоий профилактика куни" муносабати билан тарғибот тадбирлари ташкил этилди
Ҳар ҳафтанинг пайшанба куни “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан ички ишлар органлари ходимлари томонидан тарғибот тадбирлари ташкил этилаётгани барчамизга маълум.
Жорий йилнинг 8 апрел куни Бош вазиримиз томонидан ҳам ушбу йўналишда видеоселектор ўтказилиб бир қатор аниқ топшириқлар бериб ўтилди. Мазкур ҳужжат ва йиғилишларда белгилаб берилган вазифа ва топшириқлар ижросини бажариш мақсадида, бугун вилоятимиз миқиёсида “Ижтимоий профилактика” куни профилактик тадбирида йўриқнома ўтказилди.
Йўрниқномада вилоятдаги 4 та сектор раҳбари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва мутассадди ташкилот раҳбарлари, маҳаллалар бешлиги, соғлиқни сақлаш ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар иштирок этишди.
Ушбу тадбирда сектор раҳбарлари томонидан маҳалла бешлиги (раис, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика нозири) ва вилоятнинг ижтимоий соҳа вакиллари билан биргаликда ҳар бир ҳудуддаги аҳоли турмушининг ижтимоий-иқтисодий шароитларини ўрганиш, ишсизларни аниқлаш, ва уларни бандлигини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўриш, жиноят содир килган ёки жиноят содир этиши мумкин булган сайёр судларни ташкил этиш, ҳуқуқбузарлик содир этишга сабаб бўлган омилларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш лозимлиги таъкидланди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати