29 Октябр 2021 йил 406

Навоийда қизилтепалик 52 ёшли аёлнинг қилмишлари фош этилди

Мамлакатимиздаги қайси соҳага назар ташламайлик унда хотин-қизларнинг ўз ўрни бор. Бугунги кунда уларни раҳбар лавозимларида фаолият олиб бориши ҳам янгилик эмас. Яратилаётган кенг имкониятлардан унумли фойдаланиш ўрнига аёл номига доғ тушираётганлар ҳам учраб турибди. Қизилтепа туманида истиқомат қилувчи 52 ёшли М.Н ҳам ўз нафси йўлида оиласи ва фарзандларининг шаънига доғ туширди. Сабабики, туман ИИБ ТЭҚКГ ва ЖҚБ ходимларининг ўтказган махсус тезкор-профилактик тадбирида унинг қилмишлари фош этилди. Маълумотларга кўра у доимий равишда ғаразли ёки бошқа паст ниятларда қушмачилик қилиш ҳаракатларини содир этган. Шу куни эса 2 фуқарога фахш ишлар учун шароит яратиб бериш эвазига 200минг сўм миқдоридаги пулларни олаётган вақтида қўлга олинди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech