17 Апрел 2023 йил 278

Навоийда яка тартибда хотин-қизлар муаммолари ўрганилмоқда

Навоий вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлар томонидан маҳаллаларда “хонадонбай” ишлаш тизими бўйича тадбирлар олиб борилди. Бунда асосий эътибор ҳудуд хотин-қизларининг муаммоларига қаратилди."Ижтимоий профилактика куни" доирасида Навоий вилояти ИИБ, маҳалла вакиллари билан ҳамкорликда муборак Рамазон ойида Навоий шаҳар Ўзбекистон маҳалласида яшаб келаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган ҳамда якка-ёлғиз яшовчи кексалар ҳолидан хабар олиниб, уларга дори-дармон, озиқ-овқат ва бошқа керакли воситалар улашилди. Бундан ташқари, тиббиёт ходимлари томонидан тиббий кўриклар ташкил қилиниб  мутахассис тавсиялари берилди.  

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech