2 Апрел 2021 йил 248

Навоийда якка-ёлғиз яшовчи кексаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган тарғибот тадбирлари

 

   Навоий вилояти ҳудудида якка-ёлғизлар ва ногиронлиги бўлган кексаларни ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликдан жабр кўришларини олдини олиш, уларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал қилиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида якка-ёлғиз фуқароларни ҳудудлар кесимида уларнинг хонадонларини ўрганиш ишларини ташкил этиш борасида Бошқарма ҲПБ томонидан режали ишлар амалга оширилмоқда.

 Жумладан, вилоятдаги тиббий-ижтимоий хизматлар бошқармасидан олинган маълумотга асосан, вилоят ҳудудида 570 нафар якка-ёлғиз ва ногиронлиги бўлган кексалар яшайди. Улардан 391 нафарини аёллар177 нафарини эркаклар, шунингдек, 157 нафарини ногиронлиги бўлган фуқаролар, 410 нафарини ёшга доир нафақа олувчи шахслар ташкил этади. Вилоят ҳудудида яшовчи якка-ёлғиз яшовчи шахсларнинг муаммоларини, уларнинг яшаш шароитларини ўрганиш, пандемия даврида уларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди. Якка-ёлғиз яшовчи кексаларнинг жиноят ва ҳуқуқбузарликлардан жабрланиш каби ҳолатларни олдини олиш, уларнинг ожизлиги,  яқин-қариндошлари йўқлиги, жисмоний ҳимоясизлигидан фойдаланган холда, мол-мулкини қўлга киритиш мақсадида содир этиладиган қатор жиноятларга йўл қўймаслик мақсадида якка-ёлғизларнинг шакллантирилган рўйхатлари барча шаҳар-туман ҳудудий профилактика инспекторлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари, Соғлиқни сақлаш бўлимлари билан ҳамкорликда ушбу фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш юзасидан профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Навоий шаҳрида кўп қаватли уйларда яшовчи ёши кекса фуқаролар ҳолидан хабар олинди. Вилоятнинг Хатирчи, Кармана ва Навбаҳор туманларида ҳам якка-ёлғиз яшовчи шахсларга ҳам ҳудудий профилактика инспекторлари ҳамда маҳалла вакиллари билан ҳамкорликда кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ва керакли воситалар тарқатилиб, улар томонидан мавжуд томорқа ва ер майдонларига турли хилдаги мевали дарахтлар ва арча кўчатлари экилиб, уларнинг дуолари олинди.

   Халқимиз “Ободлик кўнгилдан бошланар”, деган нақлни бежизга айтишмайди. Зеро, халқимиз тинчлиги ва осойишталигини сақлашга хизмат қилаётган ички ишлар идоралари ходимларининг бу каби қилинган хайрли ва эзгу ишлари замирида инсонпарварлик ва саҳийлик ҳислатлари акс этмоқда десак, муболаға бўлмайди.

                Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech