31 Май 2022 йил 316

Навоийда яна бир наркотик модда савдосига чек қўйилди

   Яқинда Навоий вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилаган тадбир давомида яна бир гиёҳванд модда олди-сотдисига чек қўйилди. Гап шундаки, ёши 60дан ошган Навоий шаҳар Янгиариқ МФЙда истиқомат қилувчи Г.Р заҳри қотил савдоси билан шуғулланаётгани ҳақидаги маълумотга кўра ходимлар тезкор тадбир ташкил қилишди. Шу куни фуқаро Г.Рга тегишли автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда машина салонидан қора полиэтилен қопга солинган 18 дона  гугурт қутида жами 80гр наша борлиги аниқланди. Тадбир давомида фуқаро уларни сотиш учун олиб кетаётганлиги, бундан ташқари ўзининг дала ҳовлисида яна 6 туп “Каннабис” ўстирилаётгани маълум бўлди. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech