5 Сентябр 2022 йил 313

Навоийда янги ўқув йили тантана тусини олди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Навоий академик лицейига ўқишга қабул қилинганларнинг юзида ўзгача ҳаяжон. Боиси бир неча босқичли қатъий синовлардан муваффақиятли ўтиб академик лицей ўқувхонасидан илк сабоғини олиш учун ташриф буюришди. Илм масканида уларни билимлар куни тадбири билан бирга соҳанинг фидоий устозлари ҳамда вилоят ИИБ масъуллари кутиб олишди.

Тадбир бошидан жанговор оркест садолари остида давлатимиз мадҳияси куйланиши, байроқнинг мусиқа садолари остида тантанали юришлари йиғилганларга ўзгача завқ бағишлади.

Тадбирда сўзга чиққанлар йиғилганларни мустақилликнинг 31 йиллиги билан муборакбод этиб ўқувчиларга илм олиш йўлида фақат олға юришини ва бу йўлда омад ва зафарлар тилашди. Шунингдек, Янги Ўзбекистоннинг тараққиётига ҳисса қўша оладиган, эл-юрт тинчлиги ва фаровонлиги йўлида хизмат қиладиган ҳақиқий ватанпарвар кадрлар бўлиб етишишлари учун лицейда яратилган барча шарт-шароитлар билан таништирдилар.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech