10 Сентябр 2022 йил 307

Навоийда югуриш марафони ўтказилди

Вилоят 3-сектор раҳбари ҳудуди олис Нурота туманида “Оролни асранг” шиори остида югуриш марафони ташкил этилди. Унда вилоят ИИБ ходимлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлар, уларнинг оила аъзолари ҳамда туманнинг кўнгилли ёш-у кексалари фаол иштирок этишди. Қарийб 3000 иштирокчи қатнашган марафонда 3 км масофа белгиланди. Иштирокчилар туман марказидан “Чашма” зиёратгоҳигача бўлган масофани астойдил босиб ўтишди. Қувонарлиси, бу галги марафонда 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган иштирокчилар қизғин баҳсларга киришишди. Спорт соғлик ва дўстлик рамзи шу боис бугун вилоятда енгил атлетика спорт турларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мусобақа сўнгида ғолиблар ёш тоифаларига кўра аниқланди. Уларга ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech