18 Октябр 2022 йил 604

Навоийда Кармана тумани ИИБ Пробация назоратидаги 12 нафар маҳкумлар муддатидан олдин озод этилди

Бахт деган тушунчани ҳар ким ҳар хил тасаввур қилади. Кимдир уни тинчлик-хотиржамлик ёки сиҳат-саломатликда, бош­­қа биров оила, дўстлар, яхши даромадли ишда, деб билади. Умуман, бахт ҳақида гап борганда, ҳар ким уни ўз ­дунёқараши, тафаккури, қаричи билан ўлчайди. Маҳкумликдаги одам учун эса озодлик, оиласи бағрида бўлиш катта бахт.

 Жиноят ишлари бўйича Кармана тумани суди судяси ҳамда ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи ҳамда туман ИИБ Пробация хизмати ходимлари билан ҳамкорлигида Кармана тумани ИИБ маъмурий биносидаги тадбир ҳам бир гуруҳ пробация назоратидаги шахсларни озодлик аталмиш бахтни туйишига сабаб бўлди.  Боиси, шу куни Кармана тумани ИИБ Пробация гуруҳининг тақдимномасига асосан 12 нафар пробация хисобидаги маҳкумлар ўталмай қолган жазосидан муддатидан олдин шартли равишда озод қилинди.  Улар орасида жазони ўташ давридаги намунали хулқ атвори ҳамда ҳудудда ўтказилган тадбирларда фаол иштирок этгани учун Ёшлар ишлари агшентлиги Кармана туман бўлими томонидан  ташаккурнома ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech