Навоийда Кармана тумани ИИБ жамоаси "Заковат" интеллектуал ўйинида ғолиб бўлди
Китобни севган, китобга меҳр қўйган киши борки унда меҳр-шавқат, она-юртга муҳаббат каби ижобий туйғулар шаклланади. Куни кеча Кармана тумани Ахборот-кутубхонада “Китобсевар миллат” шиори остида ташкил этилган "Заковат" ўйинига ҳам туманнинг барча китоб ихлосмандлари таклиф этилди. Интеллектуал ўйинга туман ИИБнинг “Билимдон”, туман тиббиёт бирлашмасининг “Зукколар”, тумандаги касб ҳунар мактабининг “Маърифат” ҳамда 20022 ҳарбий қисмнинг “Тафаккур” жамолари куч синашди. Машҳур бадиий адабиётлардан олинган қизиқарли саволларга тўғри ва тез жавоб беришда туман ИИБ жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Ғолиблар ва фаол иштирокчилар масъуллар томонидан китоб тўплами ва ташаккурнома билан тақдирланди. Ўйин сўнгида карманалик кўзга кўринган ёзувчи ва шоирлар ёшларнинг китоб мутолааси ҳамда китоб ўқишни тарғиб қилишнинг жамиятдаги аҳамияти ҳақида фикр мулоҳазаларини билдиришди шунингдек, уларнинг келгуси ўқиш ва фаолиятларида омад тилади.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати