4 Июл 2022 йил 677

Навоийда карманалик безориларга қонуний чора кўрилди

Кармана тумани Каловат маҳалласида истиқомат қилувчи 30 ёшли Санжар қўшни маҳалладаги дўсти билан машинада кўча санғишни одат қилди. Бу сафар ҳам улар текканга тегиб, тегмаганга кесак отиб вақтини ўтказар, бошқаларни мазах қилиб роҳатланарди. Бундайларга салом бериш тугул юзига қарагинг келмайди. Бир куни тасодифан ўзининг юмишлари билан юрган Беҳзодни  тўхтатиб “Нега бизга салом бермайсан”,- дея сўроққа тутади. Иззаталаб Санжарнинг бемаъни сўроқлари жанжалга айланиб икковлон Беҳзодни дўппослайдилар. Олинган тан жароҳати тиббий маълумотномада бош мия чайқалиши, бош мия ёпиқ жарохати, ўнг ёноқ ва гаймар суяги синиши, ўнг кўз қовоқлари лат ейиши ва қонталаши ташҳиси билан қайд этилди.

Саёқ юрган таёқ ейди деганларидек, Санжар ҳамда унинг ўртоғи ўзларининг ҳатти-ҳаракатлари учун энди қонун олдида жавоб берадилар.

 Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

  

 

Text to speech