20 Август 2023 йил
484
Навоийда карманалик бир гуруҳ ёшларга ID карталари топширилди
Бугун Кармана тумани Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Кармана тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 312-сонли қарорига асосан тумандаги 35 нафар ёшларга фуқаролик ИД карталари топширилди. Уларнинг 20 нафари ногиронлиги бор ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзанлари. 1-гуруҳ ногирони 35 ёшли Ҳасан Маманазаровнинг ҳам қувончи чексиз.
- ID картасини уйимизга келиб расмийлаштиришди. Идорага бориш ва навбат кутишдек овогарчиликлар бўлмади. Бунинг учун мутасаддиларга катта раҳмат айтаман. Халқимизга беминнат хизмат қилаётган ИИБ ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун доим дуодамиз, дейди у.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати