20 Октябр 2022 йил
495
Навоийда карманалик фуқаро гиёҳванд модда савдоси устида қўлга олинди
Карманалик 47 ёшли А.С яшаш хонадони завур ёнида жойлашганидан фойдаланиб гиёҳванд модда уруғларини сепиб қўйди. Билса ҳазил билмаса чин қабилидаги бу иш вақт ўтиб ўз натижаисни кўрсатди. Яъни заҳри қотил ўсимлиги етилгач уни харидорини ҳам топди. Нафсининг қулига айланган А.С қуритилган марихуаннани 780минг сўмга пуллаётган вақтда ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди, айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати