Навоийда касб байрами муносабати билан бир гуруҳ ИИБ ходимлари муносиб тақдирландилар
25 октябрь - Ички ишлар органлари ходимлари куни” байрами муносабати билан Навоий вилоятида тантанали байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда ўз ҳаётини эл-юртимиз тинчлиги ва осойишталигини шарафли ишга бағишлаган мард ва садоқатли, юрт посбонлари шаънига самимий тилаклар билдирилди. Тадбирда вилоят ҳокими ва ИИБ бошлиғи сўзга чиқиб, бугун тизимда олиб борилган улкан ислоҳотлар натижасида янги Ўзбекистоннинг янги Ички ишлар органлари яратилганлигини таъкидлади. Байрам муносабати билан Муҳтарам Президентимиз фармонига кўра Навоий вилояти ички ишлар тизимида намунали хизмат қилаётган сафдор Меҳриддин Умидов “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланди.
Бундан ташқари, Ички ишлар вазирининг буйруғи билан рағбатлантириш тариқасида бир гуруҳ ходимлар навбатдаги махсус унвонларига эга бўлишди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати