13 Сентябр 2022 йил 345

Навоийда касбий тайёргарлик ойлиги доирасида академик лицейи ўқувчилари иштирокида шахмат мусобақаси бўлиб ўтди

ИИВ Навоий академик касбий тайёргарлик ойлиги доирасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш,  уларнинг билим савиясини, жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш, касбий кўникмалари ва ватанпапрварлик туйғуларини шакллантириш мақсадида лицей ўқувчилари ўртасида шахмат спорт мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада лицейнинг 1 ва 2-босқич ўқувчиларидан 72 нафар шахматга қизиқувчи ўқувчилар иштирок этишди. Беллашув қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлди. Якунига кўра қиз болалар ўртасида 3-ўринни 204- гуруҳ ўқувчиси Фарахноз Холиқова, 2-ўринни 106-гуруҳ  Сарвиноз Ризаева ва фахрли 1-ўринни 201-гуруҳ ўқувчиси Диллола Бақоева эгаллади. Ўғил болалар ўртасида 3-ўринни 205-гуруҳ ўқувчиси Озодбек Исроилов, 2-ўринни 207-гуруҳ ўқувчиси Ўктам Мухсинов ва фахрли 1-ўрин 104-гуруҳ ўқувчиси Озодбек Маматқулов эгаллади.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech