13 Сентябр 2022 йил 355

Навоийда касбий тайёргарлик ойлиги тадбирлари ўтказилиши бўйича йиғилиш бўлиб ўтди

Айни пайтда ички ишлар органларида касбий тайёргарлик ойлиги бошлангани муносабати билан вилоят ички ишлар бошқармасида масъул ходимлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда  Касбий тайёргарлик ойлигини наъмунали ўтказиш мақсадида тегишли чора тадбирлар белгилаб олинди. Ойлик давомида ходимларни касбий тайёргарлиги, жанговар шайлиги, билим-кўникмаларини ошириш шунингдек, шу мақсадда интеллектуал ўйинлар, маҳорат дарслари ташкил этиш бўйича аниқ режалар ишлаб чиқилди.

Мазкур ойлик якунига кўра барча шаҳар –туман ҳамда соҳавий хизматларда амалга оширилган ишлар мониторинг қилиниб натижаси бўйича “Энг яхши шаҳар-туман” кўринишида шаҳар-туман ва соҳавий хизмат раҳбарларига баҳо берилиши айтиб ўтилди.

 Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech