8 Октябр 2021 йил 313

Навоийда "Кексалар ҳафталиги" шахмат мусобақаси билан давом этмоқда

“Кексалар ҳафталиги” муносабати билан Хатирчи тумани Фидокор маҳалласида истиқомат қилаётган, кексалик гаштини сураётган фуқаролар иштирокида шахмат мусобақаси ўткасилди. Ву мусобақа уларнинг ғолибликка интилиш баробарида руҳиятида тетиклик пайдо бўлишида муҳим аҳамият касб этди. Сабабики, ўйин давомида улар ёшликларини эслашди, ҳазил мутойибага бой суҳбат қуриб кўнгил ёзишди. Ўйин якунида эса шахмат усталарига диплом ва қимматбаҳо совғалар улашилди.

 

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech