Навоий вилоят ҳудудида ички ишлар органларининг профилактик ҳисобида турган ҳамда жамиятга зид турмуш тарзи кечириб такроран ҳуқуқбузарлик содир этаётган, шунингдек илгари судланганларга нисбатан маъмурий назорат ўрнатиш мақсадида “Навзорат” тадбирлари ўтказилмоқда.
Тадбирда жами 46 нафар шахсларга нисбатан маъмурий назорат ўрнатилди. Махсус профилактик назоратга олинганларнинг 10 нафари ўта хавфли рецидивистлардир. Тадбир давомида илгари судланганлардан 18 нафари суд томонидан белгиланган чекланишларни бузганликлари аниқланиб чора кўрилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: