10 Сентябр 2022 йил 286

Навоийда киберхавфсизлик бўйича Ички ишлар вазирлиги ҳамда олий таълим муассасаси талабалари ўртасида онлайн мулоқот бўлиб ўтди

Бугун замон шиддат билан ўзгармоқда. Интернет ва ижтимоий тармоқлар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб улгурди. Албатта ахборотлардан тезкор хабардор бўлишда ҳамда керакли маълумотларни излашда интернетнинг аҳамияти жуда юқори, аммо айни кунда глобал ижтимоий тармоқлар нафақат хайрли ишларга балки қўштирноқ ичидаги айрим ёвуз кучларга ҳам хизмат қилмоқда. Бугун қулоғимизга тез-тез чалинаётган интернет фирибгарлик ҳолатлари ҳам барчамизни ташвишга солиши табиий. Айни мақсадда Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази мутасаддилари навоийлик талабалар, корхона ташкилот ходимлари билан онлайн мулоқот ўтказишди. Жараёнда бугунги куннинг долзарб муаммолари ўртага ташланди. Очиқ ва самимий руҳда ўтган мулоқотлар жараёнида Навоий педагогика институти ҳамда Кончилик университети  ўқитувчи профессорлари ҳамда талабалар фаол ишитор этишди. Савол жавобларга бой тарзда ўтган учрашувда ёшлар ўзларини қизитирган барча саволларга атрофлича жавоб олишди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech