18 Сентябр 2023 йил 459

Навоийда кибержиноятчиликка қарши курашиш ҳафталиги олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди

Бугунги кунда глобал ахборот майдонида кибер макон билан боғлиқ янгидан-янги таҳдидлар юзага келмоқда. Шу боис виртуал оламдаги ҳужумлардан ҳимояланиш масаласи дунё ҳамжамиятини жиддий ташвишга солмоқда. Давлатимиз раҳбари ҳамда ички ишлар вазирлигининг тегишли қарор ва буйруқлари асосида Навоий вилоятида 18-25 сентябрь кунлари “Кибержиноятчиликка қарши курашиш ҳафталиги”, деб эълон қилинди. Мазкур ҳафталикда бажарилиши лозим бўлган ишлар, кибержиноятчиликка қарши курашиш чора-тадбирларига бағишланган матбуот анжуманида қатор соҳа – вазирлик, идора ва ташкилотлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари, етакчи олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтларидан мутахассислар, ахборот технологиялари бўйича экспертлар, шунингдек оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. Сўзга чиққанлар дунё бўйлаб ҳар йили 500 миллиондан ортиқ кибер ҳужумлар уюштирилиши, ҳар сонияда 12 нафар инсондан бири кибер маконда содир этилган ҳужумлар қурбонига айланётгани, айни пайтда ёшларни мазкур жиноят туридан ҳимоя қилиш бунда жамият аъзолари билан бирлашган куч бўлиб тарғибот-тушунтириш ишларини олиб  бориш кераклиги таъкиджланди. Кибержиноятчиликка қарши курашиш ҳафталигида имконияти чекланганлар, мактабгача таълим ва мактаб, олий таълим, тиббиёт ҳамда  ОАВ соҳа вакиллари ўртасида ютуқли кўрик танловга старт берилди.


Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech