25 Январ 2022 йил 335

Навоийда кинолог ходимлар махсус тоифалари бўйича тест синовлари бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.09.2019 йилдаги №750-сонли “Ички Ишлар Органлари Кинология хизматлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбнрларн тўғрисида”ги Қарори асосида Ички ишлар органларининг кинолог ходимларига қўшимча устамалар тўланадиган махсус малака тоифасини бериш тартиби ишлаб чиқилган. Мазкур тартиб асосида белгиланган баҳолаш мезонларида кўрсатилган ходимларнинг йиллик иш кўрсатгичлари махсус комиссия томонидан ҳар бир кинолог ходимларнинг натижалари текширилади. Холислик ҳамда ошкоралик принциплари асосида 100 баллик баҳолаш тизимида ҳисоблаб чиқилиб, 3-тоифали кинолог, 2-тоифали кинолог ва 1-тоифали кинолог махсус малака даражаси берилади.

Шу мақсадда вилоят ИИБ Тест марказида соҳавий хизматлар маъсул ходимлари иштирокида Навоий вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ Кинология хизмати ФМБ шахсий таркиб ходимларининг хизмат вазифаси ва кинология соҳасидаги билимларини тўлиқ ўзлаштирганлиги юзасидан тест синовлари олинди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати   

Text to speech