20 Сентябр 2022 йил 309

Навоийда кинолог ходимларнинг амалий билимлари синовдан ўтказилди

Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ Кинология хизматида айни кунда ҳисобот тадбирлари ташкил этилмоқда. Хусусан, хизмат итларининг умумий ва махсус курс йўналишлари бўйича маъсул ходимлардан иборат комиссия ташкил этилиб, ҳар бир кинолог ходимнинг тайёргарлик даражаси  синовдан ўтказилди.

 Жараёнларда ҳар бир кинологга бириктирилган хизмат итларининг “Из-қидирув”, “Портловчи, гиёҳванд-психатроп моддаларни аниқлаш ва қидириб топиш”, “Антитеррор” йўналишлари бўйича кўникмалари синовдан ўтказилиб, мутахассислар томонидан баҳоланди. Хизмат итларининг тайёргарлик даражаси суст бўлган хизмат итлари  камчиликларини баратраф этиш юзасидан инструктор-кинолог томонидан кўрсатма ва тавсиялар берилди. Шунингдек, иштирокчилар малака ва маҳоратини ошириш бўйича аниқ режалар белгилаб олинд.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech