7 Март 2022 йил 528

Навоийда Конимех тумани ИИБ ЖҚБваТЭҚК ходимлари томонидан фуқаро хонадонида ташкил этилган қиморхона аниқланди

Конимех туманида жойлашган мактабларнинг бирида қоровул бўлиб ишлаган, айни пайтда маълум сабабларга кўра ишсиз 44 ёшли С.Е аввалги қилмишларидан хулоса чиқармади. Бир маротаба судланаган бўлишига қарамай ҳалол ишни бошини тутмади. Конимех туманида истиқомат қилувчи 7 нафар фуқарони қимор ўйинига қизиқтириб ўз уйидан “ўйинхона” ажратди. Конимех тумани ИИБ ТваЭҚКБ тезкор ходимлари томонидан ташкил этилган тадбирда С.Е ва қимордошлари воқеа жойида қўлга олинди. Қарталар ва қиморга тикилган 2472000 сўм пуллар далилий ашё тариқасида ҳужжатлаштирилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech