10 Декабр 2021 йил 324

Навоийда Конститутциямизнинг 29 йиллиги муносабати билан маҳкумлар жазодан озод этилди

  Шу йилнинг 7 декабрь куни матбуотда республикамиз Президентининг “Озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди. Хусусан Навоий вилоятида ҳам 4 нафар маҳкумлар жазо муддатидан олдин шартли равишда озод этилди. Улардан 2 нафари Навоий шаҳрида, 2 нафари эса Кармана туманида истиқомат қилади.

Яхши маълумки, жазони ижро этиш муассасаларидан озодликка чиқарилган шахслар ўз ҳолига ташлаб қўйилмайди. Яъни, ижтимоий мослаштириш, моддий қўллаб-қувватлаш, ишга жойлаштириш чоралари кўрилади. Токи улар жиноятга қайта қўл урмасин, жамиятнинг ижобий аъзосига айлансин.

— Оилам бағрига қайтганимдан бениҳоя хурсандман, — дейди карманалик 30 ёшли Козимжон Муродов.— Қолаверса, бугун менга моддий ёрдам пуллари, озиқ овқат маҳсулотлари беришди. Бунинг учун президентимиздан  миннатдорман. Энди ижобий ҳаётга қайтиб, ҳалол меҳнат қилишга ваъда бераман.

Хуллас, авф этилганларнинг соғлом турмуш кечиришлари, жамиятда муносиб ўринлари топишлари учун барча имкониятлар ишга солинади.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech