29 Март 2021 йил 315

Навоийда коррупцияга қарши курашиш йўналишида Ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимларнинг фикрлари аноним сўровномалар олиш орқали аниқланди

Маълумки коррупция миллат ривожига тўсиқ саналган энг ката иллатлардан бири. Бугун бутун Жаҳон ҳамжамияти мазкур иллатга қарши курашмоқда. Айни жараёнда Ички ишлар тизимида мансаб ваколатини суистеъмол қилиш ҳамда коррупция ҳолатларига қарши аёвсиз курашиш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан вазирликнинг 2021-йил 20-февралдаги 278-сонли режа дастурига  мувофиқ  Ички ишлар вазирлиги академияси профессор ўқитувчилари  ҳамда илмий ходимлари томонидан соҳада хизмат қилаётган ходимларнинг бу иллатга қарши имунитетини билиш ва қандай муносабат билдириши аниқлаш мақсадида Навоий вилояти Ички ишлар ходимлари ўртасида аноним сўровномалар олинди. Барча шаҳар ва туманларни қамраб олган жараёнда ходимлар 27 та банддан иборат саволларга жавоб беришди.

“Айни пайтда вазирлик академиясида профессор ўқитувчилар томонидан коррупция ва уни келтириб чиқарувчи омиллар илмий таҳлил қилиниб соҳани порахўрлик, мансаб ваколатини суистеъмол қилиш каби ҳолатлардан ҳоли тизимга айлантириш борасида таклифлар ишлаб чиқилмоқда. Аммо унутмаслик лозимки, бу иллатга қарши жамият ҳам ўзгариши ва виждон амри билан иш қилиши, унинг келажак авлод учун ҳам нақадар салбий оқибатларга олиб келишини теран тушуниб етсагина натижага эришиш мумкин. Бунда эса ҳар бир раҳбар ва ходим шахсий масъулят ва жавобгарлики ҳис қилиши лозим ” - дейди, Ички ишлар вазирлиги академияси катта ўқитувчиси, подполковник Т.Ғозибеков

Навоий вилояти ИИБ Aхборот хизмати

Text to speech