Навоийда кўп миқдордаги хонаки сариёғни санитария қоидарига риоя этмай ташиганлик ҳолати аниқланди
Сут ва сут маҳсулотларини нафақат болалар балки, катталар ҳам севиб истеъмол қилишади. Аммо ҳар доим ҳам яроқлилик муддати ва санитар ҳолатига эътибор қилмаймиз. Маҳсулотларни соғлиғимизга фойдали жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда махсус қадоқдаги сут маҳсулотларини харид қилиш мақсадга мувофиқдир. Аммо орамизда қўлбола усулда шундай маҳсулот савдоси билан шуғулланаётганлар ҳам учраб турибди. Самарқанд-Бухоро йўналишда харакатланиб келаётган давлат рақами 30 K 401 HA нексия автомашинаси тўхтатиб текширилганда унинг юкхонаси ва салонида жами нархи 18 миллион сўмлик 328 банка сариёғ борлиги аниқланди. Уни хеч қандай хужжати йўқлиги ва санитария қоидаларига риоя қилмай ташиб кетилаётганини туфайли озиқ овқат ташхис марказига жўнатилди.
Навоий вилояти ИИб Ахборот хизмати