Навоийда кўприк қурилиши учун ажратилган дизель ёқилғисини сотмоқчи бўлган ҳайдовчи ҳаракатлари фош этилди
Кўприк қуриш баҳонасида
Навоий вилоят ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари ўзларининг навбатдаги рейд тадбирини ярим тунда ўтказишни режалаштиришди. Жорий йилнинг 3 ноябрь куни тунги соат 00:30ларда Қуйимозор-Бухоро темир йул бекатлари оралиғида ўтказилган тунги рейд давомида яна бир қонун бузилиш ҳолатига дуч келишди. Айни кунларда Навоий ва Бухоро вилоятлари чегарасидан утган Аму Бухоро канали устида куприк курилиш ишлари олиб борилмоқда. Ўзбекистон темир йуллари АЖга карашли куприк курилиш трести корхонасида хайдовчи булиб ишловчи фукаро Ж.К махсус куприк куриш транспортини ҳараакатлантиради. Шу билан бирга унга иш кунининг бошида кераклича дизель ёқилғиси ажратилади. Кўприк қурилишига кетган ёқилғиларни тежаб ҳужжатларда ортиғи билан ёзиб 180 литр дизель ёқилғисини сотишни мақсад қилади. Қизилтепалик Б.Ф. хамда Ж.А сингари икки харидорни топиб ҳар бир литрини 8000 минг сўмдан сотишини айтади. ТХТБ ходимларининг изчил ва тезкор ҳаракатлари натижасида ёқилғи савдосига чек қўйилди. 9 дона 20 литр хажмли елим идишларда жами 180 литр дизель ёкилғиси олди-сотди жараёнида далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати