25 Сентябр 2022 йил 369

Навоийда кўриш имконияти чекланган болалар ўртасида китобхонлик кўрик танлови ўтказилди

Мамлакатимиз раҳбарининг жорий йилнинг 18 апрель куни кўриш имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб интернатларида таълим бериш сифатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори ижросини таминлаш мақсадида Навоий шаҳрида жойлашган Нурли маскан ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчилар ўртасида китобхонлик беллашуви ўтказилди. Унда турли ёшдаги мактаб-интернат ўқувчилари ижодий қобилиятларини синовдан ўтказишди. Ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар ички ишлар бошқармаси томонидан диплом ва китоблар тўплами билан мукофотланди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech