16 Май 2022 йил 289

Навоийда кўриш имконияти чекланган ўқувчилар учун “Матонат” спорт ва китобхонлик мусобақалари ўтказилди

Давлатимиз раҳбарининг қарор ва фармойишлари ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилоятида кўриш имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасасидаги ўқувчилар ўртасида спортнинг шахмат-шашка, узунликка сакраш, югуриш, кураш турларини ўз ичига олган “Матонат” спорт мусобақалари ҳамда шеърхонлик, тез айтиш, ёш китобхон йўналишлари бўйича китобхонлик беллашувларининг 1-босқичи ўтказилди.

Тадбирда Навоий вилояти ИИБ мутассаддилари иштирок этиб,  таълим муассаси ўқувчиларнинг бугунги кунда турли йўналишлардаги истеъдодларини юзага чиқаришга кўмаклашиш, ўқувчиларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва энг асосийси психолог кўмак бериш орқали ўзларига бўлган ишончни, иродани, қобилиятни намоён қилишига ва жамиятда ўз ўринларини топишига, энг асосийси, ватанпарварлик руҳида тарбиялашга алоҳида аҳамият қаратилаётганлиги тўғрисида айтиб ўтди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech